Украина Россия билан мулоқотга тайёргарлик кўрмоқда

Украина Россия билан мулоқотга тайёргарлик кўрмоқда

 

«Украина Россия билан мулоқот ва музокараларда иштирок этишни истайди ва уларга тайёргарлик кўрмоқда. Музокаралар оқилона ва мазмунли бўлиши, адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришишга қаратилган бўлиши керак», – деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Гуанчжоуда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан музокаралар чоғида.

Учрашув уч соатдан ортиқ давом этган. “Томонлар нафақат икки томонлама муносабатларни, балки тинчлик режасини ҳам муҳокама қилган”, дейилади хабарда.

Кулебанинг Хитойга ташрифи 26 июлга қадар давом этади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: