Ливан Исроил устидан шикоят қилади

Ливан Исроил устидан шикоят қилади

Ливан чоршанба куни Байрутнинг жанубий чеккасида камида тўрт кишининг ўлими ва 80 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган ҳаво ҳужуми ортидан Исроил устидан БМТ Хавфсизлик Кенгашига шикоят қилишини айтди.

Исроил армияси нишоннинг Ҳизбуллоҳ қўмондони Фуад Шукр эканлигини айтди. Тел-Авив уни шанба куни рўй берган ракета ҳужумида айблайди. Исроил томонидан босиб олинган Голан тепаликларида друзлар яшайдиган Маждал Шамс шаҳарчасида содир этилган ҳужумда 12 киши ҳалок бўлди.

Ҳизбуллоҳ бугун Шукрнинг бинода бўлганини ва Исроил ҳужумида ўлдирилганини тасдиқлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: