Ҳиндистон аҳолиси қаришидан олдин бойиб кетиши мумкинми?
Сўнгги икки йил давомида Бош вазир Нарендра Моди Ҳиндистонни 2047 йилга келиб юқори даромадли, ривожланган давлатга айлантиришга ваъда берди. Шунингдек, Ҳиндистон олти йил ичида дунёнинг учинчи йирик иқтисодиётига айланади, дейилади бир қанча прогнозларга кўра.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, юқори даромадли иқтисодлар жон бошига ялпи миллий даромадга эга – мамлакат аҳолиси ва корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган умумий пул миқдори – 13,846 доллар ёки ундан кўп.
Аҳоли жон бошига тахминан 2,400 доллар даромади билан Ҳиндистон пастроқ ўрта даромадли мамлакатлар қаторига киради. Бир неча йилдирки, кўплаб иқтисодчилар Ҳиндистон иқтисодиёти «ўрта даромад тузоғи»га тушиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Жаҳон банкининг янги ҳисоботида ҳам худди шундай қўрқув бор. Жорий ўсиш суръатида Ҳиндистонга Американинг жон бошига тўғри келадиган даромадининг чорак қисмига эришиш учун 75 йил керак бўлади, дейилади Wорлд Девелопмент Репорт 2024. Шунингдек, 100 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Ҳиндистон, Хитой, Бразилия ва Жанубий Африка мамлакатлари келгуси бир неча ўн йилликларда юқори даромадли мамлакатларга айланиш ҳаракатларига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган «жиддий тўсиқлар»га дуч келишлари айтилади.
Тадқиқотчилар дунёнинг умумий иқтисодий маҳсулотининг 40 фоизига ва глобал углерод чиқиндиларининг деярли учдан икки қисмига масъул бўлган ўртача даромадли 108 мамлакат рақамларини кўриб чиқдилар. Уларда дунё аҳолисининг тўртдан уч қисми ва ўта қашшоқликда бўлганларнинг деярли учдан икки қисми истиқомат қилади.
Уларнинг айтишича, бу мамлакатлар ўрта даромад тузоғидан қутулишда каттароқ муаммоларга дуч келишмоқда. Буларга аҳолининг тез қариши, ривожланган мамлакатларда протекционизмнинг кучайиши ва энергия алмашинувини тезлаштириш зарурати киради.
Иқтисодчилар Рагҳурам Ражан ва Роҳит Ламба алоҳида ҳисоб-китобларга кўра, аҳоли жон бошига даромаднинг ўсиш суръати 4 фоизга тенг бўлса ҳам, Ҳиндистоннинг жон бошига даромади фақат 2060 йилга бориб 10 минг долларга этади, бу ҳозирги Хитой даражасидан пастдир:
«Агар биз барча ёшларимизни яхши иш билан таъминлай олсак, биз ўсишни тезлаштирамиз ва аҳолимиз қаришини бошлашдан олдин қулай юқори ўрта синфга айланиш учун имкониятга эга бўламиз”.
Бошқача қилиб айтганда, иқтисодчилар «Ҳиндистон қаримасдан олдин бойиб кета оладими?» деб ҳайрон бўлишмоқда.