Британия Мудофаа вазирлиги мусулмон ташкилоти билан алоқаларини узди

Британия Мудофаа вазирлиги мусулмон ташкилоти билан алоқаларини узди

Британия Мусулмонлар Кенгаши (MBC) бош котиби Зара Муҳаммад мамлакат Мудофаа вазирлиги ташкилот билан 12 йиллик алоқаларини тугатганини маълум қилди.

Британиядаги энг йирик мусулмон ташкилоти бунга қадар Мудофаа вазирлиги ва армиянинг потенциал капеллан-имомлар ўртасида воситачи бўлиб келган.

“Вазирлик бизга мурожаат қилиб, баъзи имомлар жамиятда обрў-эътиборли шахсларми, деб сўрарди? Биз “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб берардик”, – дея изоҳ келтиради Заранинг сўзларидан The Guardian нашри.

Заранинг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлигининг бундай қарори Daily Telegraph газетасида шу мавзудаги мақоладан кейин қабул қилинган. Вазирлик мактубида ҳукуматнинг Британия Мусулмонлар Кенгаши билан ҳеч қандай муносабатда бўлиши мумкин эмаслиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Британия ҳукумати кутилмаган баёнотлар билан чиқмоқда – расмийлар «экстремизм» тушунчасига янги таъриф киритиб, шу асосда бир қатор мусулмон ташкилотларини экстремистик ташкилотларга киритишлари мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: