Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара сув тошқини туфайли ювилиб кетди

Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара сув тошқини туфайли ювилиб кетди

Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара сув тошқини туфайли ювилиб кетди. Чегараларни қайта белгилаш янги стратегия бўйича амалга оширилади.

Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара сув тошқини туфайли ювилиб кетган ва у қайтадан аниқланади. Бу ҳақда Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазири вазифасини бажарувчи Абдуллатиф Мансур маълум қилди, деб ёзади Bugun.uz.

Таъкидланишича, сув тошқини туфайли ноаниқ бўлган Афғонистон билан Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги чегараларни белгилаш янги стратегия бўйича амалга оширилади. Афғонистон раҳбари кўрсатмалари асосида тузилган режа Ички ишлар, Мудофаа вазирлиги, Разведка бош бошқармаси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: