Швеция Финляндияга қўшин жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда

Швеция Финляндияга қўшин жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда

Швеция НАТО билан ҳамкорлик доирасида ўз аскарларини Лапландияда жойлаштиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Швеция парламенти мудофаа қўмитаси раиси Питер Хультквист маълум қилди. «Мен Швеция мудофаа кучлари ва ҳукумати Финляндияда қўшин жойлаштиришга тайёргарлик кўраётганини биламан. Бу НАТО билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилади», – деди аввалроқ мудофаа вазири бўлган Хультквист. Унинг қўшимча қилишича, булар турли мамлакатлар, жумладан Норвегиянинг ҳарбий хизматчилари бўлади. Унинг сўзларига кўра, қўшма кучлар яратиш масаласи Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлишидан олдин ҳам муҳокама қилинган. «Швеция, Норвегия ва Финляндия Шимолий Калотте минтақаси учун биргаликда масъулиятни ўз зиммаларига олиши табиий. Бу ҳақда мен мудофаа вазири бўлганимда ҳам муҳокама қилганмиз», – деди Хультквист.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: