Олий диний таълим муассасалари яна биттага кўпайди
Имом Термизий номидаги ислом институти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.
Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024-2025 ўқув йили учун қабул 14 – 20 август кунлари ўтказилади. Абитуриентлар араб тили, Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис ва Ўзбекистон тарихидан имтиҳон топширади.