Саудия АҚШдан бомбалар сотиб олади

Саудия АҚШдан бомбалар сотиб олади

АҚШ яқин ойларда Саудия Арабистонига қиймати 750 миллион доллардан ортиқ бўлган бомбалар жўнатади. Бу ҳақда Тhe Wall Street Journal хабар берди.

Нашрининг ҳар икки давлат расмийларига таяниб ёзишича, Қўшма Штатлар Саудия Арабистонига 3000 дона GBU-39 бошқариладиган бомба ва 7500 дона Paveway IV бомбасини етказиб беради.

Бу Вашингтон ва Ар-Риёд ўртасидаги жиддий тарангликни бартараф этишга ёрдам беради, дея қайд этади WSJ.

Дўстларингизга ҳам юборинг: