Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Хитой олимлари Оролбўйида дала экспедициясини ўтказади

Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Хитой олимлари Оролбўйида дала экспедициясини ўтказади

 

Экспедиция август охирига режалаштирилган. Бу ҳақда Шинжон Экология ва география институти директори Чжан Юанмин “Дунё” ААга маълум қилди.

Мутахассислар асосий эътиборни тупроқ хусусиятлари, сув режимлари, ўсимликлар, биологик хилма-хиллик ва ландшафтларни ўрганишга қаратади.

“Бундай дала ишлари туфайли биз Орол денгизи минтақасидаги мавжуд вазиятнинг ҳақиқий маълумотлари ва таҳлилини оламиз, бу ҳудудни тиклаш йўлидаги муҳим қадам бўлади”, дейди Чжан Юанмин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: