Тошкентда автобуслар тезлиги чекланмоқда
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг тасарруфидаги барча автобуслар, “Тошавтотаъмирхизмат” УК сервис хизмати ходимлари томонидан автобус ҳайдовчилари бошқарув вақтида тезликни оширмасликлари учун махсус дастур орқали тезликлари 50 км/ соат билан чегараланмоқда.
Қайд этилишича, бу дастур қўлланилгач автобуслар тезлиги 50 км/ соатдан ошмайди. Ҳар бир автобуснинг олд ойнасига огоҳлантирувчи белгилар ёпиштирилади.
“Мазкур ишлар йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва йўлларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида қилинмоқда”, – дейди “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ходими.