Туркиядаги ёнғин ўрмондан турар-жой биноларига тарқалмоқда

Туркиянинг Измир шаҳридаги ўрмонда 16 август куни эрталаб бошланган ёнғин сўнг турар-жой биноларига ўтган. Бу ҳақда маҳаллий İhlas агентлиги хабар берди.
«Измирнинг Қаршияка туманидаги ўрмонли ҳудудда бошланган ёнғин аҳоли яшаш жойларига ҳам ўтди», — дейилади хабарда.
Воқеа жойига кўп сонли ўт ўчирувчилар ва тиббий гуруҳлар юборилди. Нашрнинг қайд этишича, қутқарувчиларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, бир нечта уй ёниб кетган.
Ёнғинни ўчиришда 5 та самолёт, 15 та вертолёт, 46 та ер усти техникаси, 10 та сув танкери, 4 та бульдозер ҳамда 4 та ҳаво ва қуруқлик гуруҳи иштирок этмоқда.