Индонезия мамлакатга кирувчи одамларнинг саломатлигини текширишни кучайтиради

Индонезия мамлакатга кирувчи одамларнинг саломатлигини текширишни кучайтиради

Индонезия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маймунчечак вируси тарқалишининг олдини олиш учун чет эл фуқаролари учун тиббий кўрикдан ўтиш тартибларини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АНТАРА агентлиги хабар бермоқда .

Нашрнинг ёзишича, янги чоралар мамлакатга келган хорижий давлат амалдорларига ҳам тегишли бўлади.

«Биз назоратни кучайтирмоқдамиз, айниқса чегараларда ва барча чет эл фуқаролари, шу жумладан расмийлар учун сўровномани ишлаб чиқдик», деди Индонезия Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Юдҳи Прамоно.

Индонезияга келганлар томонидан тўлдириладиган сўровномада касаллик тарихи, сўнгги алоқалар ва саёҳатнинг якуний манзили ҳақида саволлар мавжуд. Шундай қилиб, Индонезия ҳукумати мумкин бўлган муаммоларга яхшироқ тайёргарлик кўриш учун маълумот тўплашга умид қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: