Тошкент вилоятида номаълум шахс амалдорнинг хонасига $5 000 солинган папка ташлаб кетди
16 август куни Тошкент вилоятида мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бўлим бошлиғининг хонасида номаълум шахс қолдирган файл папкадан $5000 пул топилди.
Ходим папкани текширганида, ичида пул борлигини аниқлаб, дарҳол раҳбариятга хабар берган.
Вазирнинг буйруғи асосида, хизматчи аёл ҳалоллиги учун лавозим маошининг уч баравари миқдорида мукофотланди.