Исроил мудофаа армияси Ғазо секторидан гаровга олинган олти кишининг жасадини олиб чиқди

Исроил мудофаа армияси Ғазо секторидан гаровга олинган олти кишининг жасадини олиб чиқди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнисда ўтказилган тунги операция давомида олти нафар исроиллик гаровга олинганларнинг жасади топилиб, Исроилга олиб кетилганини маълум қилди.

 

Исроил мудофаа кучлари томонидан Ғазо секторидаги Хон Юнис туннелидан гаровга олинган олти нафар исроилликнинг жасади топилди.

 

Тўрт нафар гаровга олинганлар – Авраам Мундер, Алекс Данциг, Хаим Пери и Йорам Мецгер 7 октябрь куни киббутс Нир Оз шаҳридан ХАМАС жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган, Ягев Бухштав ва Надав Попплуэлл эса ўша куни киббутс Ниримдан гаровга олинган.

 

Жасадлар топилганидан сўнг ЦАХАЛ ўлим сабабларини, жумладан, гаровга олинганларнинг Исроил ҳужуми туфайли ҳалок бўлганлиги эҳтимолини ўрганишини айтди.

 

Исроил ҳарбийлари 98-дивизия қўшинлари ва «Шин Бет» хавфсизлик кучлари аъзоларига Ғазо сектори жанубидаги шаҳарга янги ҳужумда Хон Юнис туннелига етиб бориш ва жасадларни олиб чиқиш имконини берадиган аниқ разведка маълумотларига эга бўлганини айтди.

 

Бош вазир Биньямин Нетаньяху Ғазо секторида жасадлари топилган олти нафар гаровга олинганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: