Том Круз 223 миллион долларга Лондондан квартира сотиб олди

Том Круз 223 миллион долларга Лондондан квартира сотиб олди

“Уддалаб бўлмас топшириқ” ва “Топ Ган” жанговар фильмлари туфайли машҳур бўлган америкалик актёр ва продюсер Том Круз Лондондаги энг қимматбаҳо ва янги кўп қаватли уйларда жойлашган квартирани 223 миллион долларга харид қилди.

 

Том Крузнинг Оне Ҳйде Паркдаги ҳашаматли квартираси бутун бир қаватни эгаллайди. Турар-жой мажмуасининг ўзи юқори даражадаги хавфсизлик ва замонавийлиги билан машҳурдир. Бино Лондоннинг энг бой ҳудудларидан бири (Книгҳцбридге) да қурилган бўлиб, Букингем саройи яқинида жойлашган.

 

“Лондонда яқинда қуриб битказилган ушбу янги турар-жой мажмуасида ким, қанча вақт ва нима учун яшаши сир тутилади ва уй эгаларининг исмини ишкор қилиш ҳеч кимга рухсат берилмайди”, — дейилади манбада.

 

Маълумотларга кўра, мазкур кўп қаватли бинода дунёнинг энг бадавлат инсонлари: қурол сотуви билан шуғулланадиган махфий инсонлардан тортиб дунёдаги энг кучли нефть баронларигача яшайди. Круизнинг ушбу бинодан квартира сотиб олишига унинг махфийликни севиши сабаб бўлди.

 

Ҳйде Парк дунёдаги энг қиммат турар жойлардан бири бўлиб, Лондон шаҳрининг қоқ марказида жойлашган. Унинг 1 м² ҳудуди 100 000 АҚШ долларидан бошланади. Хонадонлар бу нарх эвазига “алл инcлусиве” даражасида хизмат кўрсатишни таклиф қилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: