Ўзбекистоннинг ATTO карталаридан Қирғизистонда фойдаланиш мумкин бўлади
Қирғизистоннинг “Тулпор” компанияси ва Ўзбекистондаги автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими опeратори (ATTO) ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Меморандумга кўра, ўзбекистонликлар Қирғизистонда жамоат транспортларига АТТО орқали тўлов қилиши мумкин бўлади.
Ўз навбатида, Қирғизистон фуқаролари ҳам Ўзбекистонда “Тулпор” орқали жамоат транспортида ҳаракатланаверади.