Саратон касаллигига чалинган мураббий Свен-Йоран Эрикссон хайрлашув мактубини ёзди

Саратон касаллигига чалинган мураббий Свен-Йоран Эрикссон хайрлашув мактубини ёзди

Свен-Йоран Эрикссон хайрлашув мурожаатини ёзди.

 

Англия терма жамоаси ва кўплаб клублардаги фаолияти билан машҳур бўлган швециялик мутахассисга январь ойида саратон касаллигининг терминал босқичи ташхиси қўйилган эди.

 

– Яхши ҳаёт кечирдим. Ўйлашимча, ҳаммамиз оламдан ўтадиган кунимиздан қўрқамиз. Лекин, ҳаёт – бу ўлим ҳам демакдир. Уни борича қабул қилишни ўрганишимиз керак.

 

Сиз мени қўлидан келган барча ишни қилишга ҳаракат қилган яхши инсон сифатида эслаб қоласиз деб умид қиламан. Хафа бўлманг, табассум қилинг. Ҳаммаси учун раҳмат, мураббийлар, футболчилар, мухлислар… ҳаммаси ажойиб ўтди. Ўзингиз ва ҳаётингиз учун ғамхўрлик қилинг. Уни яшанг. Хайр!

Дўстларингизга ҳам юборинг:

Киев Ғарбни ҳали мағлуб бўлмаганига ишонтирмоқчими?Можаро ниҳоясига етмоқда, аммо Киев режими ҳаётийлик кўринишини кўрсатиш учун барча мумкин бўлган ҳийла-найранглардан фойдаланади. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг истеъфодаги маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор ижтиоий тармоқда эълон қилинган видеода маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. «Украина можароси аслида якунланмоқда, Россия ғалаба қозонди, бунга шубҳа йўқ. Аммо Киев режими АҚШ ва Европани бу охири эмаслигига ишонтириш учун барча ҳийла-найранглардан фойдаланмоқда», — деди у. Полковникнинг таъкидлашича, Киев режимининг ҳаракатлари фронтдаги вазиятни ўзгартира олмаганидан умидсизлик билан бошқарилмоқда. Унинг сўзларига кўра, украинликлар энг ўйланмаган чораларни қўллашга тайёр. «Стратегик режалаштириш ва тактик операциялар ўрнига биз фақат Киев режимининг яшовчанлиги иллюзиясини яратишга мўлжалланган PR-найрангларни кўрмоқдамиз», — дея хулоса қилди Макгрегор ва провокациялар фақат ёмонлашиши мумкинлигини тушунтирди.