Депутат пора берганликда гумонланиб ҳибсга олинди

Депутат пора берганликда гумонланиб ҳибсга олинди

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида миллиардер, хайриячи ва собиқ депутат Дмитрий Володин пора берганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ҳуқуқ-тартибот идорасидаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, воқеа 21 август куни содир бўлган. Тадбиркор Росреестр ходимига пора берганликда гумонланиб қўлга олинган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тун бўйи иш бўйича қидирув ишларини олиб боришган. Бошқа тафсилотлар ва ҳолатлар аниқланмаган.

Маълум қилинишича, Володин «Справедливая Россия» минтақавий бўлими депутати бўлган. У мамлакатдаги ўндан ортиқ компанияга эга.

Дўстларингизга ҳам юборинг: