Асиф Дурраний: Афғонистон ҳудудидан 11 сентябрга ўхшаш ҳужум такрорланиши мумкин

Асиф Дурраний: Афғонистон ҳудудидан 11 сентябрга ўхшаш ҳужум такрорланиши мумкин

Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Асиф Дурраний Афғонистон ҳудудидан 11 сентябрь терактига ўхшаш воқеа яна бир марта такрорланишидан огоҳлантирмоқда. Унинг айтишича, жаҳон ҳамжамияти Россия-Украина ва Ғазодаги урушлар туфайли Афғонистонга эътибор қаратмасдан келмоқда.

 

Натижада Афғонистонда ИШИД гуруҳи фаоллашиб, минтақа ва ундан ҳам ташқарига улкан хавф солиши мумкин. Дурронийнинг сўзларига кўра, ИШИДнинг Россия, Эрон ва Покистонда амалга оширган терактлари ушбу гуруҳнинг бошқа ҳудудларда ҳам шунга ўхшаш терактлар содир эта олишидан далолат беради.

 

“Толибон” Ташқи ишлар вазирлиги Дурронийнинг фикрларига муносабат билдириб, “11 сентябрга ўхшаш яна бир ҳужум бўлиши мумкин, аммо бу содир бўлса ҳам Покистон ҳудудидан бўлади”, деб баёнот берган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: