Мустақиллик кунида Россия йирик ҳужум уюштириши мумкин

Мустақиллик кунида Россия йирик ҳужум уюштириши мумкин

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси Украинанинг Мустақиллик куни муносабати билан бутун Украина бўйлаб Россиянинг ракета ва учувчисиз самолётлари ҳужуми хавфи ортиши хавфи борлигини айтди.

 

Шанба куни мамлакатнинг Совет Иттифоқидан мустақилликка эришганига 33 йил тўлади.

 

Шу ҳафта бошида Украина олий қўмондони Александр Сирский 2022 йил февралида Москванинг кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери Россия Украинага қарши 9600 та ракета ва 14 000 та учувчисиз ҳаво зарбалари берганини айтди.

 

«АҚШнинг Киевдаги элчихонаси келгуси бир неча кун ва дам олиш кунларида Украинанинг 24 август куни нишонланаётган Мустақиллик куни муносабати билан Украина бўйлаб Россиянинг дрон ва ракета ҳужумлари хавфи ортиб боришини баҳоламоқда», — дейилади хабарда.

 

Мустақиллик куни Россия босқинидан кейин катта аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатдаги кўпчиликда ватанпарварлик туйғуларини уйғотади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: