Марказий Осиё давлатлари жиддий сукут сақлади
Марказий Осиё давлатлари Украина армиясининг Россиянинг Курск вилоятига бостириб кириши муносабати билан жиддий сукут сақлади. Бу Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг ҳақиқий заифлигини кўрсатади, дейилади The Diplomat сайтида чоп этилган мақолада.
Мақола муаллифининг қайд этишича, КХШТга аъзо давлатлар, яъни, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон Россия ҳимоясига чиқмаган ва ҳужумни қайтариш учун қўшин юборишни таклиф қилмаган. (Қозоғистон таклиф қилган). Дарҳақиқат, Россия уларга ёрдам сўраб мурожаат қилмаган, аммо бу, ўз навбатида, КХШТнинг ташкилот сифатида кучсизлигини таъкидлайди.
Бир пайтлар ҳатто Беларус президенти Александр Лукашенко ҳам КХШТни танқид қилган эди. Унинг сўзларига кўра, КХШТ 2010 йилдаги миллатлараро тўқнашувлар пайтида Қирғизистоннинг ёрдам сўрашига эътибор бермаган.
Минтақа давлатлари мудофаа соҳасида реал интеграция ва ҳамкорликни кучайтириш учун Россия таъсирининг заифлашувидан фойдалана оладими, буни кўриш керак. Кўп нарса Америка маъмуриятининг ноябрдаги сайловлардан кейинги сиёсатига боғлиқ бўлади. Агар АҚШ Марказий Осиё давлатлари суверенитетини мустаҳкамлаш сиёсатини давом эттирса, бу жараёнлар қўшимча туртки бўлади дейилган мақолада.