Россиядаги қамоқхонада маҳбуслар 4 кишини гаровга олди

Россиядаги қамоқхонада маҳбуслар 4 кишини гаровга олди

Россиянинг Волгоград областидаги 19-сонли жазони ижро этиш муассасасида маҳбуслар тўрт кишини гаровга олди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

 

Маҳаллий нашрларга кўра, куч тузилмаларининг 3 нафар ходими вафот этган, яраланганлар бор. Улардан бири отряд бошлиғи, яна бири оператив қисм бошлиғи бўлган.

 

ИШИДга алоқадорлиги айтилаётган маҳбуслар 2 миллион доллар ва вертолёт талаб қилишган.

 

Колонияда ходимларни гаров олганлар билан музокараларга киришиш учун Волгоград области бош-имоми олиб келинмоқда.

 

Ҳудуд махсус гуруҳ томонидан қуршаб олинган, колонияда 1200 дан ортиқ маҳбуслар борлиги айтилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: