Моди ва Зеленскийнинг музокаралари Украинадаги можарога бағишланди

Моди ва Зеленскийнинг музокаралари Украинадаги можарога бағишланди

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Киевга ташрифи чоғидаги музокаралари Украинадаги можарога бағишланди.

 

Бу ҳақда музокаралардан сўнг ўтказилган брифингда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар маълум қилди.

 

«Музокараларнинг асосий қисми Украинадаги можаро муҳокамаси билан ўтди. Бош вазир бизнинг позициямиз ҳақида гапирди, мен унинг фикрларини сизга қисқача айтишим мумкин: «ҳозир уруш даври эмас. Мулоқот ва дипломатия муҳим. Ечимга жанг майдонида эришилмайди», —дея фикр билдирди Ҳиндистон Tашқи ишлар вазири.

Дўстларингизга ҳам юборинг: