НАТО Бош котиби Киев илтимосига биноан Украина-НАТО кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирди

НАТО Бош котиби Киев илтимосига биноан Украина-НАТО кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирди

Альянс матбуот котибининг сўзларига кўра, йиғилиш 28 август, чоршанба куни бўлиб ўтади ва жанг майдонидаги вазият ва Украинанинг энг муҳим ҳарбий эҳтиёжларига бағишланади. Мамлакат мудофаа вазири Рустем Умеров ҳам элчилар даражасидаги маслаҳатлашувларга видеоалоқа орқали қўшилади.

НАТО вакили учрашувни чақиришга сабаб сифатида яқинда Россия армиясининг Украина фуқаролик инфратузилмаси ва унинг тинч аҳолисига уюштирган оммавий ҳужумларини келтирди.

Украина-НАТО кенгаши сўнгги кунларда Киев учун Ғарб қуроллари билан Россия ҳудудига ҳужум қилиш тақиқини бекор қилиш бўйича фаол ривожланаётган муҳокама фонида чақирилади. Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб иттифоқчилари бу масала бўйича у билан «сўзлашмасликка ҳаракат қилишаётганини» айтди. Политиcо нашрининг ёзишича, Украина томони АҚШга Россиядаги нишонлар рўйхатини «Вашингтонни Россия Федерацияси ичида Америка қуролларидан фойдаланиш бўйича чекловларни олиб ташлашга ишонтиришга охирги уриниш сифатида» тақдим этмоқчи.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: