Украина АҚШга Россия Федерациясидаги нишонлар рўйхатини тақдим этадими?
Нашр манбасига таяниб, Киев бу рўйхатдан «Вашингтонни Россия ҳудудида Америка қуролларидан фойдаланишга қўйилган чекловларни олиб ташлашга ишонтиришга охирги уриниш сифатида» фойдаланаётганини даъво қилмоқда. Politico хабарига кўра, Украина мудофаа вазири Рустем Умеров ва Зеленскийнинг катта маслаҳатчиси Андрей Ермак шу ҳафта Вашингтонга ташриф буюришади. Улар Байден маъмуриятига мақсадлар рўйхатини тақдим этишлари керак.
Аввалроқ Владимир Зеленский Киевнинг Ғарбдаги иттифоқчилари у билан Россия ҳудудига ўз қуролларини қўллаш бўйича Украинага қўйилган чекловларни бекор қилиш ҳақида «сўзлашмасликка ҳаракат қилишаётганини» айтганди. Бир кун аввал Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель бу каби чекловларни бекор қилишга чақирган эди.