Нетаньяху Исроил фуқароларига санкция киритган АҚШга кескин норозилик билдирди

Нетаньяху Исроил фуқароларига санкция киритган АҚШга кескин норозилик билдирди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху Исроил ўз фуқароларига қарши санкциялар қўлланишини жуда жиддий қабул қилишини таъкидлади.

Унга кўра, Американинг яҳудий кўчманчиларга нисбатан санкциялари масаласи Вашингтон билан қизғин муҳокама марказида.

28 август куни АҚШ маъмурияти Исроилнинг «Ҳашомер Ёш» (Иудея ва Самария қўриқчиси) ноҳукумат ташкилотига қарши санкциялар киритди. Санкциялар ташкилотнинг Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши зўравонликларга алоқадорлиги сабабли жорий қилинган. «Ҳашомер Ёш» фаластинликларга нисбатан зўравонлик учун Америка чекловлари остида бўлган кўчманчиларга ёрдам беради.

АҚШ санкциялари Ғарбий Соҳилдаги Ицкар аҳоли пунктидаги фуқаролик хавфсизлиги бўйича координаторга ҳам киритилди. Америка Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Метю Миллернинг тушунтиришича, Ицкар Филант фаластинликларни таъқиб қилиш ва уларга ҳужум қилиш, шунингдек, уларни мажбуран кўчиришда иштирок этади. «Ҳашомер Ёш» ходимлари 250 нафар фаластинликни уйларига қайтишига тўсқинлик қилди. Америка ташқи сиёсат департаменти буни ташкилот ва унинг координатори ваколатларидан ташқарига чиқадиган қасддан қилинган ҳаракатлар деб атади.

Ицкар посёлкасида фаластинликларга қилинган ҳужум Яқин Шарқдаги вазиятни яхшилашга деярли ҳисса қўшмади. Исроил Ғарбий Соҳилдаги 1270 гектар майдонни 2024 йил июнида давлат ерлари сифатида тан олди. 2024 йил бошидан бери Тел-Авив Иордания водийсидаги 2370 гектар жамоат ерларини эълон қилди. Бу 1993 йилда Исроил ва Фаластин Озодлик Ташкилоти ўртасида имзоланган Осло келишувидан кейин Исроил томонидан энг катта ер ўзлаштирилиши бўлди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: