Ирина Болгар: «Дуров оталик ҳуқуқидан маҳрум этилган»

Ирина Болгар: «Дуров оталик ҳуқуқидан маҳрум этилган»

Павел Дуровнинг уч фарзандини онаси сифатида танилган Ирина Болгар Дуров оталик ҳуқуқидан маҳрум этилганини билдирди.

Болгар 2022 йил охирига келиб, Дуров билан шахсий муносабатлари тугагач, Дуров уни ва фарзандларини Швейцариядан БААга кўчиб ўтишга мажбур қилишга уринганини маълум қилди. Болгар бошқа давлатга кўчишни истамаган, лекин Дуров уларнинг фарзандлари учун Европа иммиграция ҳужжатларини узайтиришга розилик бермаган. Шундан сўнг Болгар Женевада болалар ва катталарни ҳимоя қилиш трибуналига мурожаат қилган, терговлардан сўнг эса Дуров оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Аввалроқ, Павел Дуров Швейцарияда ҳам жиноий ишда гумонланувчига айлангани собиқ рафиқаси унга нисбатан даъво қўзғатгани маълум бўлганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: