Россиянинг Ойдаги базаси кичик АЭСдан қувватланади

Россиянинг Ойдаги базаси кичик АЭСдан қувватланади

Россиянинг келажакда Ойда қуриладиган базаси ўзини ўзи бошқарувчи “Селена” кам қувватли атом электр станциясига эга бўлади. Бу ҳақида “Росатом” презентациясида айтиб ўтилди.

Дастлабки босқичда кичик АЭС қуввати 3-5 кВт, оғирлиги 1,5 тонна ва ўлчами 15х15 метрни ташкил қилади.

Кейинчалик унинг қуввати 500 кВтга, вазни 12 тоннага ва ўлчамлари 60х60 метрга етказилиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: