Украинага 50 миллиард доллар ажратиш бўйича музокаралар кечиктирилмоқда

Украинага 50 миллиард доллар ажратиш бўйича музокаралар кечиктирилмоқда

Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромадлардан фойдаланиш орқали Украинага 50 миллиард доллар ажратиш бўйича музокаралар кечиктирилмоқда.

Бу ҳақда Euractiv хабар берди.

Порталга кўра, бунга АҚШнинг Европа Иттифоқи жорий қилган Россияга қарши санкциялар узоқроқ муддат сақланиб қолиши кафолатини талаб қилгани сабаб бўлган.

“Ғарб Россия Марказий банкининг музлатилган активларидан олинадиган тушумлардан фойдаланиб, Украинага 50 миллиард долларлик ёрдам ажратишни назарда тутувчи келишувнинг техник тафсилотларини келишиб олишда кечикишларга дуч келмоқда. Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатнинг бир овоздан Россияга қарши санкцияларини ҳар олти ойда бир марта узайтириши кераклигини ҳисобга олиб, Вашингтон санкциялар механизмини бир йил ёки ундан кўпроқ даврга ўтказишни ўз ичига олган узоқ муддатли кафолатлар сўради”, деб ёзмоқда Euractiv.

Дўстларингизга ҳам юборинг: