Германия ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар пакетини келишиб олди

Германия ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар пакетини келишиб олди

Солингендаги теракт муносабати билан Германия ҳукумати ноқонуний миграция ва потенциал хавфли хорижликларга қарши кураш бўйича янги чора-тадбирлар пакетини, шунингдек, қурол сотиб олиш, сақлаш ва олиб юриш қоидаларини қатъийлаштиришга келишиб олди.

Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Нэнси Фезер матбуот анжуманида маълум қилди.

“Чера-тадбирлар, хусусан, Германияга келган, аввалроқ Европанинг бошқа давлатларида рўйхатдан ўтган муҳожирлар уларни қайтариб олишга рози бўлган тақдирда, бундай қочоқлар фақат энг зарур озиқ-овқат жой олади. Ухлаш, гигиена воситалари, нақд пул ва тўлов карталари билан таъминланмайди”, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ҳукмрон коалиция жамоат жойларида тиғли қурол олиб юриш қоидаларини қатъийлаштириш, хусусан, байрам кунлари, спорт тадбирлари, кўргазмалар, ярмаркалар, бозорлар ва жамоат транспортида олиб юришни тақиқлашга келишиб олди.

Нашрнинг ёзишича, қурол олиб юриш учун рухсатнома олувчиларга қўйиладиган талаблар кучайтирилади, шунингдек, ўтиш мосламаларини тўлиқ тақиқлаш ҳам режалаштирилган.

Федерал Жиноят бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги 10 йил ичида Германияда пичоқ ёрдамида 11 та теракт содир этилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: