Боррелль: “Европа Иттифоқи давлатлари Украинага ёрдамни давом эттириш учун қурол захираларини тўлдиришлари керак”

Боррелль: “Европа Иттифоқи давлатлари Украинага ёрдамни давом эттириш учун қурол захираларини тўлдиришлари керак”

Европа Иттифоқи давлатлари Украинага кўрсатилаётган ёрдам туфайли ҳарбий захираларини тугатди.

Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель Брюсселда Европа Иттифоқи мудофаа вазирликлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бошланишидан олдин маълум қилди.

“Европа давлатларининг Украинага ёрдам бериш учун қилаётган саъй-ҳаракатларини, ҳарбий таъминот ҳажмини тасаввур қила олмайсиз. Биз заҳираларимизни тугатдик, уларни тўлдиришимиз керак. Биз аллақачон 700 минг 155 мм снарядга етдик. Ҳали миллион снарядли мақсадимизга эришганимиз йўқ, лекин биз ишлаб чиқаришни оширмоқдамиз” – деди у.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: