“Ливерпуль” Салоҳнинг ўрнига Родригони олиб келмоқчи

“Ливерпуль” Салоҳнинг ўрнига Родригони олиб келмоқчи

MADRID, SPAIN - NOVEMBER 08: Rodrygo of Real Madrid looks on during the UEFA Champions League match between Real Madrid and SC Braga at Estadio Santiago Bernabeu on November 08, 2023 in Madrid, Spain. (Photo by Florencia Tan Jun/Getty Images)

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум охирида “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин. Мисрлик футболчининг “қизиллар” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.

Todofichajes нашри хабар беришича, инглиз клуби Салоҳга ўринбосар излай бошлаган. “Ливерпуль” “Реал” ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Родригога қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг трансфер қиймати 110 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳужумчининг “Лос-Бланкос” билан тузган меҳнат шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.

Олдинроқ матбуотда Родриго Килиан Мбаппе келгани сабабли “Реал”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Испания чемпионатининг жорий мавсумида бразилиялик футболчи тўртта ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: