Дуров Францияда ҳибсга олинганига биринчи марта изоҳ берди
Асосий фикрлар:
▪️Дуров Францияда ҳибсга олиниши ва расмийларнинг даъволаридан ҳайратга тушди;
▪️Одатда давлатлар интернет-сервисга даъво қўзғаб, унинг раҳбарига эмас, балки сервиснинг ўзига қарши чора кўради;
▪️Telegram’нинг Европа Иттифоқида расмий вакили бор, у расмийларнинг сўровларини қабул қилади ва уларга жавоб беради;
▪️Франция расмийлари илтимоси билан Дуров терроризмга қарши курашиш учун Telegram’да махсус линия яратишга ёрдам берган;
▪️Telegram фойдаланувчилари сони 950 миллионга етгани, жиноятчиларнинг платформадан суиистеъмол қилишига олиб келган;
▪️Дуров Telegram’да жиноятчилар томонидан суиистеъмол қилинган ҳолатларни яхшилашни мақсад қилган.