Қирғизистон чорва ва отлар экспортини тўхтатди
Қирғизистон мамлакатда гўшт нархи ошиши муносабати билан чорва ва отлар экспортини тўхтатди.
Расмий сабаб – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ветеринария хизмати электрон тизимида ҳайвонлар идентификацияни инвентаризация қилиш.
Бу мамлакатда чорва молларини аниқ ҳисобга олиш ва назоратни кучайтириш учун зарур.
Инвентаризация 15-20 кун давом этади, кейин экспортга рухсат бериш жараёни қайта бошланади. Аниқ сана кейинроқ эълон қилинади, деб ёзади @Sputnik_Kyrgyzstan.