Қарийб 7000 та онлайн қимор сайтлари блокланди
Қозоғистонда 6639 та онлайн казино ва букмекерлар блокланди. Бу ҳақда мамлакат Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, яна 1237 та интернет ресурслар фаолияти қайта кўриб чиқилмоқда. Бундай сайтларни аниқлашда Бош прокуратура, Молиявий мониторинг агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳам иштирок этмоқда.
Бундан ташқари, Қозоғистонда йил бошидан буён ноқонуний лотереялар ташкилотчиларига нисбатан 103 та маъмурий баённомалар тузилган. Судлар томонидан 48 нафар фуқаро жавобгарликка тортилган.
“Вазирлик фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва онлайн хизматлар бозорида тартибни сақлаш мақсадида ушбу соҳалардаги ноқонуний хатти-ҳаракатларни назорат қилиш ва бартараф этишда давом этади”, дейилади вазирлик баёнотида.
Вазирлик аллақачон қимор бизнесида давлат назоратини кучайтиришни, шунингдек, давлат аппаратида гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича ишларни бошлаб юборганини маълум қилган.