Исроил ҳукумати фаластинликларни Шарқий Қуддусдаги уйини бузишга мажбур қилмоқда

Исроил ҳукумати фаластинликларни Шарқий Қуддусдаги уйини бузишга мажбур қилмоқда

Исроил ҳукумати Шарқий Қуддусдаги Байт Ханина шаҳрида яшовчи фаластинлик фуқарони ўз уйини бузишга мажбур қилди, деб хабар бермоқда Фаластиннинг Wафа ахборот агентлиги.

 

Шанба куни Раид ал-Ражабий 10 дан ортиқ оила аъзолари истиқомат қилган ва 2014 йилда қурилган қароргоҳини бузишга мажбур бўлди.

 

Расмийлар у рухсатсиз қурилганини даъво қилмоқда. Исроил ҳукумати томонидан назорат қилинадиган Қуддус муниципалитети фаластинликларга қурилиш рухсатномаларини мунтазам равишда рад этади – улар ё ўз уйларини бузишга мажбур бўлади ёки катта жарималар билан бирга мажбурий бузишларга дуч бўлади.

 

Исроилнинг B’Tselem инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, 2024 йил май ва июль ойлари орасида Шарқий Қуддусда 101 та иншоот бузилиб, 137 нафар фаластинлик, жумладан, 70 нафар вояга етмаганлар бошпанасиз қолган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: