Трамп Украинадаги урушни тугатиш режасини айтди

Трамп Украинадаги урушни тугатиш режасини айтди

Доналд Трамп сайловда ғалаба қозонса, Украинадаги урушни янги йилгача тугатишини айтди.

 

Собиқ президентнинг сўзларига кўра, у Украинадаги урушни расмий лавозимга киришишидан олдин ҳам тугатиши мумкин — регламентга кўра, инаугурация 20 январь куни бўлиб ўтади, дея ёзмоқда «Zamon.uz».

 

“Агар президентлик сайловларида ғалаба қозонсам, мен бу урушни расман лавозимга киришгунимга қадар сайланган президент сифатида ҳал қилишимга ишонаман. Мен бу урушни тўхтата оламан, чунки бу даҳшатли уруш. Улар Украинада сиз тасаввур қилганингиздан ҳам кўпроқ одамни ўлдирмоқда”, деди Трамп.

 

Трампнинг режасига кўра, у ҳокимиятга келганидан кейин 12 ой ичида энергия нархини икки баравар ёки ундан кўпроқ камайтириш ниятида эканини айтган.

 

“Путин 40 долларлик нефтга қарши кураша олмайди”, дея қўшимча қилган у.

Дўстларингизга ҳам юборинг: