Жаред Айзекман очиқ фазога чиққан тарихдаги биринчи космик туристга айланди

Жаред Айзекман очиқ фазога чиққан тарихдаги биринчи космик туристга айланди

41 ёшли миллиардер Жаред Айзекман очиқ фазога чиққан биринчи космик сайёҳ бўлиб тарихга кирди. Polaris Dawn миссияси Shift4 тўлов хизматининг асосчиси томонидан тўланган.

 

Экипажнинг уч аъзоси – АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиси ва икки астронавт аёл SpaceX астронавти билан бирга Айзекман 10 сентябрь куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидан SpaceX томонидан учирилган Crew Dragon кемасида коинотга учди.

 

Миссия давомида Айзекман ва SpaceX ходимаси кема ташқарисида бир неча соат вақт ўтказиб, биринчи марта очиқ фазога тижорат чиқишини амалга оширди.

 

Жамоа бир қатор илмий тадқиқотларни ўтказди, жумладан, микрогравитациянинг дори воситалари ва ўсимликлар ривожланишига таъсирини ўрганди. Polaris Dawn миссиясининг нархи ошкор этилмаган, бироқ Айзекманнинг SpaceX кемасидаги аввалги туристик парвози 200 миллион долларга баҳоланганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: