Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликда кўмирни қайта ишлайди
Россия ва Ўзбекистон биргаликда Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳа ишлаб чиқмоқда. Инвестор сифатида Россиянинг «Интер РАО» компанияси иштирок этиши мумкин деган Россия энергетика вазири Сергей Цивилёв.
Ҳисоб-китобларга кўра, юртимиздаги кўмир захиралари қарийб 2 млрд тоннани ташкил этади.
13 май куни президент Шавкат Мирзиёевга таништирилган тақдимотда бу йил кўмир қазиб чиқариш 8 млн тоннага етказилиши айтилган эди. Шундан 900 минг тоннаси тадбиркорлар томонидан олинади.
Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги тўртта майдонда геология ишлари олиб борилмоқда ва келгуси йилда қазиб чиқаришга йўналтирилади.
2025 йилда кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 10 млн тоннага етказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 сентябр куни Ўзбекистонда АЭС лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди. Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон Марказий Осиё ягона энергетик тармоғини «Тизимли оператор»га қўшишни кўриб чиқмоқда.