Президент Паралимпияда иштирокчилари, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистон жамоаси 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза — жами 26 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни, Осиёда 3-ўринни, МДҲ ва ислом мамлакатлари бўйича 1-ўринни эгаллагани таъкидланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон илк бор 65 нафар спортчи билан 9 та спорт тури бўйича иштирок этгани ва пара велоспортда ҳам дебют қилгани қайд этилди.