Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Корея Республикасининг Конгвандо провинцияси Инже шаҳрида иккинчи марта Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақаси ташкил қилинди. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Унда жами 13 та жамоа, жумладан, АҚШ, Австралия, Ўзбекистон ва Камбоджа давлатларидан 500 дан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этган.

 

Очилиш маросимига раислик қилган Корея Республикаси Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи Пак Ан-Со: “Мазкур беллашув ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қимматли пойдеворга айланади”, – дея фикр билдирган.

 

Мусобақада ҳар бир жамоа тасодифий қуръа ташлаш орқали беллашувга киришди. Ҳар бир жамоа оператив режани ишлаб чиқиш ва миллий келишув бўйича мажбуриятларни бажариш, бу орқали бўлинмаларнинг қўшма операциялари учун зарур бўладиган кўникма ва тажриба оширишга муваффақ бўлди.

 

Баҳолаш жараёни иштирокчи гуруҳлар шартлар тўлиқ бажарилгани, “омон қолиш” даражаси, жанговар ҳаракатлар қоидаларига риоя қилингани, жанговар ҳаракатлар тактик вазиятга мос келишини ҳар томонлама таҳлил қилиш натижаларини хабардор қилиш орқали ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси мазкур Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иккинчи бор ҳам иштирок этиб, энг юқори натижани қайд этди. Ўтган йилги ҳам ўзбекистонлик ҳарбийлардан иборат жамоа пешқадамликни қўлдан бой бермаган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: