“Ўзгидромет” кадрлар тайёрлашда Россия билан ҳамкорлик қилади 

“Ўзгидромет” кадрлар тайёрлашда Россия билан ҳамкорлик қилади 

 

Бу ҳақида агентлик раҳбариятининг Россия давлат гидрометеорология университети ректори В.Михеев билан учрашувида маълум бўлди.

Учрашувда Ўзбекистон Миллий университети ва Россия давлат гидрометеорология университети ўртасида “Метеорология ва иқлимшунослик” йўналиши бўйича қўшма таълим дастурининг қабул ва ўқитиш жараёни, “Ўзгидромет” ходимларининг малакасини ошириш ва ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

2024/2025 ўқув йилида Метеорология ва иқлимшунослик йўналиши бўйича 25 нафар ёшларни қабул қилиш режалаштирилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: