Энергетиклардан воз кечинг!..

Энергетиклардан воз кечинг!..

Энергетик ичимликларнинг таркибида кофеин кўп учрайди. Кўп миқдордаги кофеин эса юрак ва қон-томирларда нотекис юрак ритми, тахикардия, қон босимининг ошиши каби жиддий муаммоларни юзага келтириш эҳтимоли катта.

 

Қолаверса, ўсмирларда уйқусизлик ҳамда асабийликка сабаб бўлади. 1 та банкадаги энергетик таркибида 40-62 грамм ва ундан ҳам кўп шакар бўлиши мумкин. Организмда шакар меъёрдан ошиб кетса семириш ва қандли диабетга олиб келади.

Шу боисдан сизларга табиий ичимликни тавсия қиламиз: 1 чойқошиқ қуруқ кўк чой, 1 бўлак лимон ва 1 чойқошиқ асал. Уларни стаканга солиб, устидан қайнаган сув солинг. Хоҳласангиз совитиб, хоҳласангиз илиқ ҳолида ичинг. Бу ичимлик сизга энергия беради ҳамда асабларни тинчлантиради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: