Зеленский: Россия билан музокара қилиш мумкин
Украина президенти Владимир Зеленский шанба куни БМТ Бош Ассамблеясига, Ню-Ёркка жўнаб кетишдан олдин украина оммавий ахборот воситаларига ўзининг «ғалаба режаси» деб атаган режасини аввал АҚШ президенти Жо Байденга, кейин эса бутун дунёга тақдим этишни режалаштираётганини айтди.
«Ғалаба режаси стратегик ҳамкорларимиз томонидан – бугундан декабрь ойи охиригача бўлган даврда тезкор ва аниқ қадамлар қўйишни назарда тутади», деди Зеленский батафсил маълумот бермасдан.
Украина ҳамкорлари режанинг калитидир, деди у ва йўл харитаси Россияни ҳам ўз ичига олиши керак бўлган иккинчи тинчлик саммитига кўприк қуриши кераклигини қўшимча қилди.
«Бу Россия билан исталган форматда гаплашиш учун бошланиш ва асос бўлади. Ҳар қандай форматда, унинг ҳар қандай вакили билан, чунки режа ва кўрсатиш керак бўлган нарса бўлади», – деди Зеленский.
Ўз навбатида, Украина президенти Москва тинчлик музокараларидан манфаатдор эмаслиги ва урушни давом эттирмоқчи эканлигига ишонишини яна бир бор очиқлади.