Диний қўмита Умра зиёратини ташкил этаётган туроператорларни огоҳлантирди
Қўмитанинг маълум қилишича, интернет ва ижтимоий тармоқларда лицензияга эга бўлмаган туроператорлар Умра зиёратини ташкил этиш хизматлари рекламасини фаоллаштирган.
Шу йил 2 июлда қабул қилинган қонунга кўра, лицензияга эга туроператорлар 5 октябргача Умра тадбирларини ташкил этиши ва ўтказиши мумкин.
“2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади”, дейилади қўмита хабарида.
Ушбу қонунбузарлик учун жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланган.