4 кунлик дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?
“Ўзгидромет” хабарига кўра, республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.
Бугун, 20 мартда республиканинг кўпчилик ҳудудларида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +19…+24 даража атрофида, жанубда +27…+29 даражагача бўлади.
21-22 март кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди, 22 март кунига бориб +10…+15 даражагача бўлади.
20-21 мартда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
23-24 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари салқинроқ – +5…+8 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари эса яна кўтарила бошлайди ва +17…+20 даражани, баъзи жойларда +22 даражани ташкил этади.
Республика тоғолди ва тоғли ҳудудларида 20-22 март кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтда 20 мартда кечга томон ва 21-22 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21 мартда шамол тезлиги 15-17 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат бугун кундузи +21…+23 даража, 21 мартда +15…+17 даража, 22 мартда +12…+14 даража бўлади. Ҳарорат кечалари асосан +9…+12 даража бўлади.
23-24 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +6…+8 даража, кундуз кунлари +17…+20 даража бўлади.