Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечинчи ўринда?
Финляндия кетма-кет еттинчи марта дунёнинг энг бахтли мамлакати деб тан олинди. Рейтингда кучли ўнликка Дания, Исландия, Швеция, Исроил, Нидерландия, Норвегия, Люксембург, Швейцария ва Австралия кирди.
Ўзбекистон ушбу рейтингда 143 давлат орасида 47-поғонадан жой олди. Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 49, Қирғизистон 75, Тожикистон 88-ўриндан жой олди.
Рейтингда жами 143 давлат киритилган бўлиб, охирги ўринда Афғонистон қайд этилган.
2023 йил учун бахтли мамлакатлар рейтингида (World Happiness Report) Ўзбекистон 1 поғона пастлаб, 54-ўринни эгаллаган эди.
Ҳужжатни ишлаб чиқишда экспертлар асосан аҳоли даромадлари, соғлиқ, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлик ва коррупция даражаси каби кўрсаткичларни ҳисобга олган. Бундан ташқари, рейтингда мамлакатда фуқаролик эркинликлари, хавфсизлик ва келажакка ишонч ҳисси мавжудлиги, шунингдек, оилаларнинг барқарорлиги кўрсаткичлари ҳам инобатга олинади.