Швециялик олимлар саратонни даволашнинг янги йўлини топишди

Швециялик олимлар саратонни даволашнинг янги йўлини топишди

Олимлар саратон ҳужайраларини қайта дастурлаш усули устида иш олиб боришди. Бу йўл билан хавфли ҳужайраларни онкологик ўсмалар атрофидаги ҳимоя қобиғини буза оладиган cDS1 турига мансуб махсус иммун ҳужайраларига айлантириш усули кашф қилинди.

Тадқиқотчилар организмдаги касаллик ўчоғига PU.1, IRF8, BATF3 номли оқсилларни етказишда аденовируслардан фойдаланилди.

Қайта дастурланган ҳужайралар зарарли хусусиятларини йўқотди. Иммун тизимидаги Т-лимфоцитларни фаоллаштириш орқали ўсимта билан курашга киришди.

Биламизки, саратоннинг кўплаб турлари иммун тизимининг ишлашига тўсқинлик қилувчи механизмларни ҳосил қилади. Швед олимлари янги усул билан шу тўсиқларни ичкаридан бартараф этади ҳамда ўсимта ҳужайралари ўз-ўзини йўқ қила бошлайди.

Бу усул иммунотерапия муолажалари билан биргаликда юқори самара бериши айтилмоқда. Қайта дастурлаштирилган ҳужайралар сичқонларда синовдан ўтказилганда ўсимтанинг ривожланиши сезиларли даражада секинлашган.

Янги усул иммунотерапия билан бирга қўлланганда, ўсимта ўсиши бутунлай тўхтади. Тажриба ҳайвонларда неоплазмаларнинг қайталанишига қарши узоқ муддатли иммунитет ҳосил бўлди.

Бу тажриба инсонларда ҳам синовдан ўтказилди ва самарадорликка эришилди. Энди бу хулоса клиник синовларда ҳам тасдиқланиши лозим. Ушбу тадқиқотнинг натижалари АҚШнинг “Сcиэнcе” илмий журналида чоп этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: