Европа мудофаага тайёрланиши ва уруш иқтисодиёти режимига ўтиши керак
Европа мудофаага тайёрланиши ва уруш иқтисодиёти режимига ўтиши керак. Бу ҳақда Европа кенгаши президенти Шарл Мишел маълум қилди, дея хабар бермоқда La Libre Belgique.
Европа Кенгаши раҳбарининг сўзларига кўра, уруш бошланганидан икки йил ўтиб, Россия ўн йил аввал Қримда тўхтамаганидек, Украинада ҳам тўхтамаслиги маълум бўлди. Мишелнинг таъкидлашича, Россия ўзининг беқарорлаштириш тактикасини – Молдова, Грузия, Жанубий Кавказ, Ғарбий Болқон ва ҳатто Африка қитъасида давом эттирмоқда.
“Агар биз Европа Иттифоқи даражасида тўғри жавоб бермасак ва Украинага Россияни тўхтатиш учун етарлича ёрдам бермасак, навбатдаги бўламиз”, деди у масъулият билан.