Запороже АЭСи хавфсизлик ходимига суиқасд уюштирилди

Запороже АЭСи хавфсизлик ходимига суиқасд уюштирилди

4 октябрь куни, Запорожье АЭСи Хавфсизлик бошқармаси Ўтиш гуруҳи (пропуск) раҳбари, Энергодар шаҳар депутатлари кенгашининг собиқ раиси Андрей Короткийга суиқасд уюштирилди.

Тергов маълумотларига кўра, Энергодар шаҳрида уй ёнида турган машина остига қўлбола портловчи мослама ўрнатилган. Короткий машинага ўтиргач, машина портлаб кетган. Жабрланувчи олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: